Usta bo'lish
Иловани урнатиш учун йурикнома
📅 24.09.2026 • 👁 14 • ✍️ Ustalar Markazi

Иловани урнатиш учун йурикнома

Иловани Google Play’дан эмас, балки «Усталар маркази» сайтидан тўғридан-тўғри (APK форматида) юклаб олганда, Android ва Google Play Защита (Play Protect) тизими хавфсизлик юзасидан огоҳлантириш чиқаради ҳамда ўрнатиш тугмасини яшириб қўяди.

«Усталар маркази» иловасини Android смартфонига ўрнатиш бўйича йўриқнома

Илова расмий сайтдан тўғридан-тўғри юклаб олинаётгани сабабли, Android тизими стандарт хавфсизлик огоҳлантиришини кўрсатиши мумкин. Иловани муваффақиятли ўрнатиш учун қуйидаги оддий қадамларни бажаринг:

 1. Иловани юклаб олинг

   .apk форматидаги файл

   Сайтдаги «Юклаб олиш» тугмасини босинг ва файлни телефонингизга сақлашни тасдиқланг.

 2. Браузерга ўрнатиш учун рухсат беринг

   Фақат биринчи марта юклашда талаб қилинади

   Юклаб олинган файлни очганингизда, хавфсизлик ҳақида ойна пайдо бўлади. «Настройки» (Созламалар) тугмасини босинг ва «Разрешить установку из этого источника» (Ушбу манбадан ўрнатишга рухсат бериш) ёзуви ёнидаги ўчиргични ёқинг. Сўнг «Орқага» стрелкасини босинг.

 3. Play Защита (Play Protect) тўсиғини айланиб ўтиш

   Агар экранингизда «Заблокировано Play Защитой» (Play Защита томонидан блокланди) ёки «Приложение не распознано» деган огоҳлантириш чиқса:

   * Экраннинг пастки қисмидаги «Подробнее» (Батафсил) ёзувига босинг.

   * Пайдо бўлган яширин ҳаволадан «Все равно установить» (Барибир ўрнатиш) тугмасини танланг.

 4. Ўрнатишни якунланг

   «Установить» (Ўрнатиш) тугмасини босинг. Ўрнатиш тугагач, «Открыть» (Очиш) тугмасини босиб, иловадан фойдаланишингиз мумкин!

 

✅ Amal bajarildi
icon

Ustalar Markazi

Ilovani o'rnating — tezroq ishlaydi

Buyurtmani tasdiqlash

Ma'lumotlaringizni qoldiring, mutaxassisimiz siz bilan bog'lanadi.

👷

Tanlangan usta

Taxminiy narx: 0 UZS